in

Хитойлик сайёҳлар сони 200 мингдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон — Сўнги йилларда дунёда энг йирик туризм бозорлари бўлмиш Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишлар кўлами сезиларли кенгайган. Жумладан, 2025 йил “Хитойда Ўзбекистон туризм йили” деб эълон қилинди.

Йил давомида Хитойнинг йирик шаҳарлари ва провинцияларида туризм роудшоулари ўтказилди, Циан, Гуанчжоу, Гонконг шаҳарларидаги салмоқли туризм кўргазмаларида мамлакат миллий стенди билан иштирок этилди.

Албатта, икки мамлакат туризм тадбиркорлари ўртасида бевосита алоқаларнинг кенгайиши учун зарур имкониятлар яратилаётганлиги, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг давомийлигини таъминламоқда. Масалан, шу кунгача ўтказилган тадбирларда 500 ортиқ Хитой туркомпаниялари билан Б2Б-музокаралар ташкил этилиб, 40 дан ортиқ ҳамкорлик битимлари имзоланди.

 Қолаверса, 2025 йил 1 июнидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий этилганлиги соҳа вакиллари учун жуда катта имкониятларни очиб бермоқда.

Натижада, 2025 йил январь-октябрь ойлари давомида юртимизга Хитойдан 217 минг нафар турист ташриф буюрди. Йил якунига қадар эса мазкур кўрсатгич 250 минга етиши кутилмоқда.

Эътиборлиси, Туризм йили давомида эришилган натижалар жорий йилдаги мақсадли кўрсаткич – 180 минг нафардан 40% га кўп ва ўтган йилги кўрсатгичларга нисбатан 3,7 баравар ўсишни таъминлади. Бу эса давлатимиз раҳбари томонидан соҳа олдига қўйган йирик мақсад – Хитойдан 1 миллион сайёҳ жалб қилишдаги қадамлар жадаллашганидан далолатдир.