Тошкент, Ўзбекистон — Азизхон Шовкатов Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Азизхон Шовкатов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Тайинловга қадар у пойтахт Инвестициялар, саноат ва савдо бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
