Тошкент, Ўзбекистон — Андижон шаҳрида йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини қайд этувчи 50 дан ортиқ камерани шикастлаган эркак қўлга олинди.
Ижтимоий тармоқларда 52 та радар камерасининг йўқ қилингани ҳақида сенсацион сарлавҳали видео тарқалган эди. Текширувлар натижасида ушбу маълумотлар қисман тасдиқланди — воқеа тафсилотлари бошқачароқ бўлиб чиқди.
Расмий маълумотларга кўра, 48 ёшли фуқаро М.С. ҳеч кимнинг рухсатисиз 51 та Hikvision маркасини фото ва видео қайд этиш тизимини ҳамда 1 та худди шу маркадаги радар мажмуасини уюштирилган тарзда ишдан чиқарган. Ушбу ускуналар хусусий TELECOM SOFT компаниясига тегишли бўлиб, Андижоннинг 29 та чорраҳасига ўрнатилган эди.
М.С. бу ҳаракатларни амалга ошириш учун SRKET маркали пневматик милтиқдан фойдаланган. Суд экспертизасига кўра, етказилган зарар миқдори 1,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган.
Шу муносабат билан шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.