in

Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Президент Администрацияси таркибида янги лавозим — Президент Администрацияси раҳбари вазифаси жорий этилди.

Ушбу лавозимга аввалроқ Президент ёрдамчиси вазифасини эгаллаб келган Саида Мирзиёева тайинланди.