in

Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳри Шохруҳ Мирзо кўчасида жойлашган ʼʼКутубхона"да ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБ га хабар берилган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа  жойига соат 22:57 да етиб бориб, соат 23:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг шифт ва том қисми қисман ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби анқланмоқда.