in

Техник сабабларга кўра Каршидан Москвага «Ural Airlines» рейси бекор қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — 14 апрель соат 05:35 да амалга оширилиши режалаштирилган Россиянинг «Ural Airlines» авиакомпаниясига тегишли U62128 рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Бортда 154 нафар йўловчи бўлган. Барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди, авиакомпания эса уларни манзилга етказиш учун ўзининг бошқа рейслари орқали ташкилий равишда юборишни ташкил қилмоқда.

Батафсил маълумот олиш учун йўловчиларга «Ural Airlines» вакилига мурожаат қилиш тавсия этилди.