in

Тошкентда «жонли контейнер» орқали олтин олиб чиқиш ҳаракати тўхтатилди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент халқаро аэропортида пассажир аёллар орқали яширин олтин олиб чиқишга уриниш олдиндан тўхтатилди.

Таможня ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган қўшма шахсий текширувда Стамбулга учишдан олдин икки аёлнинг сезиларли тарзда хавотирланиши аниқланди.

Текширувда маълум бўлишича, аёллардан бири ички аъзолари орқали 252 грамм, иккинчиси эса 158 грамм олтинни олиб ўтишга уринган. Уларнинг сумкаларидан божхона назорати учун декларатсия қилинмаган қўшимча 64 грамм тақинчоқлар топилган.

Дастлабки баҳолашларга кўра, мусодара қилинган олтиннинг умумий қиймати тахминан 720 миллион сўмга (тақрибан 60 минг АҚШ доллари) тенг.

Ўз саломатлигини бу зайлда жиддий хавфга қўйиш аёллар учун оғир оқибатга олиб келиши мумкин. Чунки, заргарлик буюмларининг қирралари ички аъзоларни шикастлаши орқали ички қон кетиши, органимзга инфексия тушиши каби кўнглисиз ҳолатлар ҳам содир бўлиши мумкин эди.

Йўловчилар заргарлик буюмлари уларга тегишли эмаслигини даъво қилишди, аммо ҳозирда вазиятни аниқлаш ва қимматбаҳо буюмларни қонуний эгаларига қайтариш учун божхона текширувлари давом этмоқда.

Мутасаддилар таъкидлашича, моддий манфаатлар инсон саломатлиги ва қадр-қимматини хатарга қўйиш учун асос бўла олмайди. Аёллар «контейнер» эмас, уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва шарафи эса биринчи ўринда қолади.