in

Тошкентда Tesla электромобили ёниб кетди

Тошкент, Ўзбекистон — 17 апрель куни тунги соатларда Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги Ялангач кўчасида Tesla русумидаги электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин ҳақида хабар соат 23:51 да келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув гуруҳлари беш дақиқа ичида ҳодиса жойига етиб бориб, соат 23:59 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган. Яхшики, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Ҳозирги вақтда мутахассислар ёнғиннинг сабабларини аниқлаш ва етказилган моддий зарар миқдорини баҳолаш билан шуғулланмоқда.