Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Кувайт ташқи ишлар вазирининг Кўрфаз араб давлатлари масалалари бўйича ўринбосари Нажиб ал-Бадр билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги икки ва кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, "Марказий Осиё – Кўрфаз" стратегик мулоқоти доирасида режалаштирилган тадбирларни юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.