Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 3-4 декабрь кунлари Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлади.
Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш режалаштирилган.
