in

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларус билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Беларус Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Беларус ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашилди.