in

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қонун Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун жорий йил 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлисида маъқулланди.

Таъкидланганидек, амалдаги қонунчиликда ушбу муаммоли ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этишнинг ҳуқуқий асоси ва тартиби мавжуд эмас.

Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш, кўчмас мулк объектларини тўлиқ давлат рўйхатига олинишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида мазкур Қонун ишлаб чиқилган.

Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

Шунингдек, фуқаролар томонидан ортиқча эгалланган ер участкасига, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилади.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий (прописка, моддий ёрдам, мактаб, боғча) ҳамда бино ва иншоотларни коммунал тармоқларга улаш бўйича юзага келаётган муаммоларининг ҳал этилишига имкон беради.

Telegram- !