in

Баходир Тoшматов Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий гвардиянинг янги қўмондонини тайинлади.

Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, Баходир Тoшматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

У Рустам Жўраевнинг ўрнини эгаллади.