in

Бахтиёр Саидов Ван И билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари бўйича телефон орқали мулоқот қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 16 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси ва ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, асосий минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ишончнинг юксак даражада экани ва барча даражаларда олиб борилаётган фаол мулоқот икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Суҳбат давомида стратегик аҳамиятга эга соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар 2026 йил кун тартиби шерикликни ривожлантириш нуқтаи назаридан сермазмун ва истиқболли бўлишини таъкидладилар.