Тошкент, Ўзбекистон — Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Б. фуқаро Б.И.га жами 3 800 АҚШ долларини 48 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.Х. фуқаро Х.И.га жами 3 800 АҚШ долларини 48,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бўзатов тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Б. фуқаро Б.А.дан жами 300 минг Россия рублини 40,2 млн. сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.