in

Дипломатлар Ўзбекистон фуқаролари БААга киришда дуч келадиган муаммоларни муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил 2 декабрь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашди.

Мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

Аввалроқ 30 ноябрь куни Абу-Даби халқаро аэропортида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) божхона хизмати Wizz Air авиакомпанияси билан Тошкентдан парвоз қилган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган эди.