in

Комил Алламжонов АҚШдаги Ўзбекистон маслаҳатчи-элчиси этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Комил Алламжонов АҚШда Ўзбекистоннинг маслаҳатчи-элчиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан қабул қилинган фармойишга мувофиқ, Комил Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Қўшма Штатлардаги вакили — маслаҳатчи-элчи лавозимига тайинланди.

У бу билан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси лавозимини ҳам давом эттиради.