in

Музокаралар натижалари муҳим битимлар билан мустаҳкамланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат имзоланди. Жумладан:
– Илмий алмашинув ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ҳудудий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида битим;
– Стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида техник кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Космик фанлар, технологиялар ва тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Қишлоқ хўжалиги таълими соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Энергетик ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Ахборот соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Кадастр масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Оила институти ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Ҳуқуқий соҳада малака ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома.
Шунингдек, имтиёзли савдо, энергетика бозорини тартибга солишга оид икки томонлама ҳужжатлар ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

Telegram- !