Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент вилояти Бош божхона бошқармасининг Навоий чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаронинг транспорт воситасини текшириш пайтида учта ўқ-дори топилди. У оғзаки суҳбат пайтида бу ҳақда хабар бермаган эди.
Экспертиза ушбу олиб қўйилган буюмлар жангoвар патронлар категориясига киришини тасдиқлади.
Ҳозирда улар моддий далил сифатида расмийлаштирилган бўлиб, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари судгача текшириш доирасида олиб борилмоқда.
