Тошкент, Ўзбекистон — 10 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди.
Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, ҳодиса шаҳар Транспорт департаментига қарашли юк автомобили иштирокида содир бўлган.
Бош консулхона ҳалок бўлган фуқаронинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
