in

Она ва бола саломатлик марказида дастлабки «Соғлиқни сақлаш тизимида менежмент» курси ташкил этилди

Ўзбекистон Она ва бола саломатлик марказининг турли бўғин раҳбарлари 3-7 майда «Соғлиқни сақлаш тизимида менежмент» курсини ўтади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизматни сезиларли даражада яхшилаш мақсадида замонавий менежментни жорий этиш тўғрисидаги топшириғини амалга оширишдаги дастлабки қадам бўлди. 

5 февралдаги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидланганидек, мамлакатимиз соғлиқнии сақлаш тизимида замонавий менежментни жорий этиш керак. Бу, шунингдек, тиббий муассасалар ва ОТМларни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича ишлар олиб бориш
тиббиёт муассасаларининг фаолиятини кескин яхшилаши керак.

Қўйилган вазифаларни амалга ошириш ва «Соғлиқни сақлаш тизимида менежмент» курсининг дастлабки 40 соатини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ) томонидан Россия Федерациясининг «Олий иқтисодиёт мактаби» миллий тадқиқот университети мутахассислари жалб этилган. 

Курснинг очилишида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова таъкидлаганидек, менежмент соҳасидаги замонавий билимлар мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, демак, мамлакат аҳлига кўрсатилаётган тиббий хизматни янги сифат даражасига чиқариш имконини беради.

Ҳақиқатдан ҳам халқаро тажриба ва турли даражадаги тиббиёт муассасаларини бошқариш услублари ҳақида билиш замонавий Ўзбекистон мутахассислари учун долзарб. Бу ҳақда хусусан, курсда қатнашаётган РИОваБСИАТМ филиаллари раҳбарлари фикр билдирдилар. 

Хоразм филиали раҳбари Саломат Матякубованинг фикрича, менежмент соҳасидаги замонавий билимлар коллектив билан самарали муносабат ўрнатиш, шунингдек, муҳим қарорларни тез ва тўғри қабул қилиш имконини беради. Бу эса туғруққа ёрдам тизимида жуда зарурдир. «Албатта, бошқариш тажриба ва кўникмалар туфайли шаклланади, лекин мазкур курс юзага келадиган вазиятларга яна бошқа нуқтаи назарлардан қараш имконини берди. У қандай қилиб замонавий билимлар асосида вазифалар қўйиш ва уларнинг ечимини топишни кўрсатди», — деб таъкидлади мутахассис.

РИОваБСИАТМ Андижон филиали директори Дилдора Насретдинова ҳам бу борада ҳамкасблари фкрига қўшилади. У тренерлар томонидан интерфаол услубларнинг муваффақиятли қўлланилишини эътироф этди. Бу бутун курс давомида мавзуларни муҳокама қилишга жалб этади кишини. Мутахассис фикрича, менежмент бўйича олинган янги билимларни янада тарқатиш керак. Ва буни у ўз муассасасида амалга оширмоқчи. 

РИОваБСИАТМ директори Наталья Надырханова таъкидлаганидек, курсни ўтказиш бўйича «Олий иқтисодиёт мактаби» миллий тадқиқот университетини танлаш қарорига кўп изланишлардан кейин келинди.

Соҳанинг ҳамма экспертлари ҳам айнан «Соғлиқни сақлаш тизимида менежмент» йўналишида етарли билимга эга эмас. ОИМ МТИнинг устунлик томони шундаки, у бу ерда дарс ўтишга Москвада, Пермь, Валдайдан экспертларни, шунингдек, бевосита йирик Россия тиббиёт ташкилотлари раҳбарларини жалб эта олди. Бу эса экспертлар ва аудитория ўртасида «тенг — битта касб тилида» мулоқот юзага келиш имконини берди. 
Нима учун соғлиқни сақлашга бугун менежмент билими бу даражада зарурлиги ва унинг нозик томонлари ҳақида «ОИМ» миллий тадқиқот университетини (Пермь) директори Елан Шадрина фикри билан ўртоқлашди.

– Замонавий менежментни ўрганиш ва уни қўллаш — бу раҳбар учун самарали жараённи шундай ташкил эта билиш керакки, бунда одамлар бор маҳоратини ишга солиб ишлаши керак, ҳақиқий жараёнга жалб этилиш керак, уни тушуниши ва ўз ташкилоти қадрини бошқалар билан ўртоқлашиши керак. Айнан мана шунда ҳақиқий натижа бўлади. Давлат ва хусусий компаниялар бино учун, ускуналар учун, тиббий буюмлар ва бошқа нарсалар учун катта маблағ сарф этади.

Лекин самарали ишлаш ва максимал даражада унумдорликка эришиш учун бу ресурсларни ҳам бошқариш керак. Аслини олганда соғлиқни сақлашда менежмент мана шунга ўргатади, — деб таъкидлади Е. Шадрина.

Унинг таъкидлашича. ҳар қандай даражадаги тиббий муассасанинг муваффақияти уни тўғри бошқара билишга боғлиқ экан. Мазкур курс маълумоти бўйича тиббий ходим, лекин бошқарув вазифасини ҳам ўтаётган раҳбарларга ўз муассасасини бошқариш тизимини ўзлаштириб олиши учун, бу бошқарувни қисқа ва узоқ истиқболга режалаштиришни ўрганиш учун ёрдам беришни мақсад қилган. Чунки стратегик режалаштиришсиз ташкилотни келажакда тўғри ривожлантириб бўлмайди. Шунинг учун билим ва замонавий менежментни қўллаш айниқса соғлиқни сақлашда муҳим. Соғлиқни сақлаш эса, маълумки, миллатнинг саломатлиги ва фаровон ҳаётини, яъни унинг келажагини шакллантирилишига хизмат қилади. 

Шуни қўшимча қиламизки, Ўзбекистонда, Она ва бола маркази базасида Соғлиқни сақлаш менежменти марказини ташкил этиш режалаштириляпти.
Марказнинг асосий вазифаси мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизим учун тизимли равишда менежерлар тайёрлашдан, менежмент соҳасида раҳбар ходимларнинг малакасини оширишдан иборат бўлади. 

Telegram- !