in

Россиядаги ЙТҲ натижасида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон — Россиянинг Нижний Новгород вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада саккиз киши ҳалок бўлган, улардан ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган, шунингдек, 3 нафар фуқаромиз турли хил тан жароҳатлари билан Нижегород вилоятининг тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, мамлакат Ҳукумати томонидан тез орада ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанига қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси раҳбарияти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари воқеа жойида зарур ёрдам кўрсатмоқда.