Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ташриф якшанба ва душанба кунлари бўлиб ўтади.
Ушаковнинг аниқлик киритишича, Владимир Путин ушбу ташриф доирасида фақат Тошкентга келади.
Президент ёрдамчиси, шунингдек, биринчи ишчи тадбирлар 26 майга режалаштирилганини айтди. Шу куни кечқурун учрашув бўлиб ўтади.
Ўзбекистонга ташриф чоғида бир қанча ҳужжатлар имзоланади.
in Ўзбекистон