Тошкент, Ўзбекистон — Сурхондарё вилоятида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтин-гугурт (водород сулфид) гaзи чиқиши кузатилган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-сон қудуғида содир бўлган.
Вазирлик маълумотларига кўра, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
“Фуқароларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиши ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида. Ваҳимага ўрин йўқ”, – деб хабар берди вазирлик.
Ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари етиб бориб, мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.