in

Урганчда конференция: энг замонавий билимлар она ва бола саломатлиги муҳофазаси учун

Ўзбекистон ҳудудлари соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, она ва бола саломатлиги муҳофазаси, исботланган тиббиёт асосида энг сўнги билимлар ва кўникмалар даражасида бўла олади ва бўлиши керак. Буни 17 майда Урганч шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистонда аёлларга амбулатор ёрдам: муаммолар ва ечимлар» мавзусидаги илмий-амалий конференция яна бир бор исботлади.

Форумнинг очилишида унинг иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш Бош бошқармаси бошлиғи Феруза Фазилова, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наталья Надырханова, РИОваБСИАТМ Хоразм филиали директори С аломат Матякубовалар мурожаат қилдилар. 

Наталья Надырханова маърузасида таъкидланганидек, замонавий стандартлар ҳомиладор аёлларни даволашда полипрагмазиянии, яъни керагидан ортиқ дори-дармонлар буюриш, асоссиз ва кераксиз ташхис ва даволашларни аралаштиришларни инкор этишни мақсад қилган. Ҳар сафар ҳомиладор аёлнинг шифокор кўригига келганида акушерлик асорати хавфи омилларини қунт билан баҳолаш, ҳамда ушбу хавфни камайтириш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш зарур. Жойларда оилавий шифокорлар, акушер-гинекологлар ва патронаж-акушерлар томонидан мана шуларни эртароқ аниқлаш ва беморларни ўз вақтида 2-3-даражадаги туғруқ муассасаларига юбориш она ва бола, ҳамда мамлакатимизнинг янги авлодлари
саломатлиги учун хавфни камайтириш кафолати бўлиб хизмат қилади.

Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси туғруқ тизимининг бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларининг 180 нафар атрофидаги мутахассислари
ҳудудий конференция иштирокчиларини ташкил этди. Айнан ман шу кишилар туғруққача бўлган даврда ёрдам кўрсатади. Табиийки, аёл ва туғилажак норасиданинг ҳолати бевосита уларнинг хизматлари сифатига боғлиқ. Шу туфайли конференцияда навбатдан ташқари маърузалар тингланди ва муҳокама этилди. Ушбу маърузалардан кўзланган мақсад — ҳудуд шифокорларини энг яхши хорижий ва мамлакатимиз клиник амалиётлари ва ҳомиладор аёлларни даволаш бўйича энг сўнги халқаро стандартлар билан таништиришдан иборатдир. 

Бунда асосий эътибор миллий протоколлар тавсияларига ва ҳомиладор аёлларни, жумладан юқори хавф даражасидаги гуруҳларидаги аёлларни даволаш стандартларига қаратилди. 

Биринчи марта бундай ҳудудий конференция Ўзбекистоннинг вилоятларидаги тиббиёт ходимларининг қизиқишларини инобатга олган ҳолда ўтган йили Фарғонада ташкил этилган эди. Уни ҳар йили ўтказишга қарор қилинган.

Шуни қўшимча қиламизки, Ўзбекистоннинг замонавий соғлиқни сақлаш тизимида туғруққача бўлган ёки антенеталь даволаш нафақат ҳомиладор аёлларни консультатив тиббий текшириш, профилактикадан ўтказиш ва даволашни, шунингдек, уларга билим беришни ҳам ўз ичига олади. 

Бугун антенеталь даволаш хизматини кўрсатиш тизимига оилавий шифокор, акушер-гинеколог, акушер, патронаж тиббий ҳамшира (тиббиёт бригадалар) каби мутахассислар киради. 

Уларнинг малакасини оширишга жиддий эътибор қаратилади. Чунки антенеталь кузатув бирламчи тиббий-санитар ёрдам хизмати ташкилотлари томонидан ҳомиладорлик давомидаги асоратларнинг олдини олиш ва аёлларга кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар юз берганда ўз вақтидаги ёрдамни таъминлаш учун кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг муҳим таркибий қисми саналади.

Telegram- !