in

Фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган ходим тизимдан бўшатилди

Бугун, 11-июнь куни Адлия вазирлигида «Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари. Муаммолар ва таклифлар» мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Асосий мақсад – болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишнинг амалдаги ҳолати, қонунчиликдаги бўшлиқлар, амалиётдаги муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари ва таклифларни муҳокама қилишдир.

Давра суҳбатига 20 га яқин манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, жумладан, 10 дан ортиқ ташкилотлар экспертлари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Тадбирга “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги филиали ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими вакиллари ҳам жалб этилди.

Адлия вазири ўринбосари Ш. Рабиев тадбирда иштирок этиб, Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқилган қонунчилик ҳужжатлари, старт берилган лойиҳаларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, таъкидлангандек, Адлия вазирлиги томонидан «Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан такомиллаштирилган ҳолда қайта ишланиб, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2024 – 2034-йилларда болаларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятини янада такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.

Вазирлик томонидан болаларга уларнинг ҳуқуқларини содда кўринишда, яъни бола тилида тушунтириб берадиган «болаҳуқуқлари.уз» платформаси ишга туширилган ва платформада болаларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ маълумотлар жойлаштириб келинмоқда.

Шу билан бирга, ваколатли идоралар томонидан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишини такомиллаштиришга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўриб келинаётган бўлса ҳам ижтимоий муносабатларнинг кун сайин ривожланиб бориши бошқа соҳалар каби ушбу соҳани ҳам янада такомиллаштириб боришни ва вужудга келаётган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиб боришни талаб қилади. 

Иштирокчилари болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишнинг амалдаги ҳолати, амалиётдаги муаммолар, уларни ўз вақтида бартараф этиш учун амалий ва самарали ечимларни таклиф қилиш мақсадида ўз фикри ва мунозараларини билдирдилар. Давра суҳбати конструктив мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик руҳида ўтказилди.

Telegram- !