in

Хива ва Ҳазорасп туманларининг мастер-режалари ишлаб чиқилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон —Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Хива ва Ҳазорасп туманларининг мастер-режалари ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 26-30-август кунлари МҲТИ мутахассислари ва GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти) томонидан жалб этилган хорижий экспертлар Хоразм вилоятининг Хива ва Ҳазорасп туманларида бўлиб, бу ерда фаолият юритаётган давлат ташкилотларининг ходимлари ва маҳаллий тадбиркорлар билан давлат-хусусий сектор мулоқотлари (PPD – Public Private Dialogue) ни ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-июлдаги «Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-245-сонли қарорида МҲТИ ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ҳамкорлигида ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантиришнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш белгиланган.