Тошкент, Ўзбекистон — «Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-338-сон, 24.09.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра,
Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланди.
Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
чанг ва қум бўронлари олдини олиш ва оқибатларини юмшатишда илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ҳудудларда яшил қопламаларни кенгайтириш;
2028 йилгача кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатига нисбатан 50 фоизга қисқартириш.
2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган кичик станцияларни ўрнатиш ишлари бошланади.
2026 йил 1 январдан Тошкентда ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотлар эълон қилиб борилади.