Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Форс кўрфази давлатларида бўлиб турган мамлакат фуқароларини эвакуация қилишни таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда ЎзА раҳбари ўринбосари Хушнудбек Худайбердиев маълум қилди.
Мазкур кўрсатма Бош вазир Абдулла Ариповга йўлланган. 2 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ватандошларни Ватанга хавфсиз ва тизимли тарзда қайтариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистоннинг барча авиакомпанияларига Форс кўрфази давлатларида бўлиб турган фуқароларни қайтариш чораларини кўриш топширилди.
Хусусан, Жидда — Тошкент йўналиши бўйича репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
