in

Ўзбекистонда қизамиққа қарши оммавий иммунизация ҳафталиги ўтказилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — 2 февралдан 14 февралгача мамлакат бўйлаб «Қизамиққа қарши оммавий иммунизация ҳафталиги» ўтказилмоқда, деб хабар қилди Санитария-эпидемиология қўмитасининг ахборот хизмати.

Мазкур кoмпания касаллик тарқалиш хавфини камайтириш ва аҳолини профилактик эмлаш билан қамраб олишни кенгайтиришга қаратилган.

Ҳафталик доирасида асосий эътибор олти ойдан бир ёшгача бўлган болалар, шунингдек, аввал эмланмаган ёки фақат бир марта эмланган бир ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни эмлашга қаратилган. Бундан ташқари, 30 ёшгача бўлган шахсларни ҳам иммунизация қилиш назарда тутилган.

Кoмпания даврида чақалоқлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади, шундан сўнг соғлом болаларга қизамиққа қарши эмланади.

Шу билан бир вақтда болалар ёш тоифалари бўйича рўйхатга олинади ва амалга оширилган эмлашлар ҳақидаги маълумотлар профилактик эмлаш карталарига киритилади.

Санитария-эпидемиология қўмитасида ота-оналарни болаларни ўз вақтида эмлашга чақириб, вакцинация соғлиқни муҳофаза қилиш ва юқумли касалликларнинг олдини олишдаги энг муҳим омиллардан бири экани таъкидланди.