Тошкент, Ўзбекистон — Шу йилнинг 30-31 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмаота шаҳрида амалий ташриф билан бўлади.
Қозоғистон Республикасига ташриф дастуридан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида кузатувчи мақомида қатнашиш, “Digital Almaty 2025” халқаро рақамли форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаш ҳамда бошқа давлатлар ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ўрин олган.