in

Ўзбекистон ва БАА   фуқароларининг тижорат ва фуқаролик ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари янада кенгаяди

Хабар берганимиздек, адлия вазири А.Тошқулов бошчилигидаги вазирлик делегацияси БААда ишчи ташриф билан бўлди.

Ташриф давомида вазирлик ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш шартномаси Амирликлар Адлия вазирлиги мутахассислари билан такомиллаштирилди ҳамда идоравий келишув (парафирлаш) жараёнлари якунланди.

Мазкур Ҳукуматлараро шартноманинг қабул қилиниши икки давлат фуқароларининг фуқаролик ва тижорат муносабатларида вужудга келиши мумкин бўлган низоли вазиятларини ҳал этиш, суд ҳужжатларини тан олиш, далилларни талаб қилиб олиш каби масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Абу Дабида адлия вазири А.Тошқулов БАА адлия вазири Абдуллоҳ Ал Нуайми билан учрашди.

Telegram- !