Тошкент, Ўзбекистон — 15 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Латвия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ҳукуматлараро битимни имзолашни жадаллаштириш ва меҳнат миграцияси соҳасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар мунтазам мулоқотни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдор эканлигини билдириб, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма қадамларни келишиб олди.
