in

Ўзбекистон ва Норвегия миграция ва кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — 15 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Норвегиянинг мамлакатимизга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хелен Санд Андресен билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида консуллик-ҳуқуқий масалалар, шунингдек миграция соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантириш, қўшма ўқув марказларини ташкил этиш, кадрлар тайёрлашга норвегиялик мутахассисларни жалб этиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этиб, мулоқотни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.