in

Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама ҳамкорликнинг асосий босқичлари бўйича келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон — 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насредин Исматулло билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши жараёни, шунингдек икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар турли даражаларда бўлиб ўтадиган бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди.