in

Ўзбекистон ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» ҳақидаги икки томонлама битим имзоланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тарафидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (СХВ) ва Швейцария Конфедерацияси ҳукумати тарафидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (ШТҲА), барқарор ривожланиш йўлида муҳим қадам ташлаган ҳолда «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси, 3-босқич» бўйича давлатлараро Битим имзоладилар. Битимга Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский жаноби олийлари ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев қўл қўйдилар.

«Бизнинг лойиҳамиз Сув хўжалиги вазирлиги билан кўп йиллик ҳамкорлик орқали сув хўжалиги самарадорлигини оширишга қаратилган. Биз лойиҳанинг эришган натижаларига асосланамиз ва саъй-ҳаракатларимизни кенгайтирамиз. Бу лойиҳа сувни самарали бошқариш, сувни тежовчи технологиялар, рақамлаштириш ва Марказий Осиёда фермерлар ва маҳаллий сувдан фойдаланувчиларнинг салоҳиятини ошириш орқали иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича кўмакимизнинг асосий қисмидир», — деди элчи Константин Оболенский.

Лойиҳа маъмурий ўзгаришларга мувофиқ барча сувдан фойдаланувчиларни қамраб олган сув ресурсларини интеграциялашган
бошқарув (СРИБ) ёндашувга асосланган стратегик ва меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали Ўзбекистонда сув соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради. Бу иқлим ўзгаришларига чидамлилик, озиқ-овқат ва сув хавфсизлиги, сув унумдорлигини ошириш ва Ўзбекистон қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш имконини беради. 

Лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш жараёнида маҳаллий миқёсда фермерлар ва сув хўжалиги ташкилотларининг кенгайтирилган салоҳияти бутун Ўзбекистон бўйлаб интенсив деҳқончиликнинг илғор усулларига ўтиш имконини берувчи инновацион суғориш технологияларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунга кўра, лойиҳа фермерлар, сувни тежовчи технологиялар ва сув ресурсларини бошқаришга ихтисослашган бўлажак мутахассислар, шунингдек, томорқа ер эгалари ўртасида сувни тежовчи технологиялар бўйича билим базасини мустаҳкамлашда давом этади. Лойиҳа шунингдек, АКТга асосланган замонавий кенгайиш воситаларига эътибор қаратади, айниқса заиф қишлоқ аҳолиси ва сув хўжалиги соҳасида аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади

Лойиҳа 3-босқичининг умумий бюджети 3,55 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, 2024-2027 йиллар давомида амалга оширилади.

Telegram- !