Тошкент, Ўзбекистон — 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек долзарб минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият бўйича атрофлича фикр алмашилди.
