Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 3 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси Раисининг биринчи ўринбосари Ҳамидриза Хожибобоий бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни изчил ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сўнгги олти йилда 1,7 бараварга ўсиб, 2024 йилда 497 млн долларга етгани, Ўзбекистонда эронлик инвесторлар иштирокида 261 та корхона фаолият юритаётгани қайд этилди.
Парламентлар ўртасида тизимли мулоқот ўрнатиш ва қонунчилик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, имтиёзли савдо битими доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.