Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 29 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қатар ташқи ишлар бўйича давлат вазири Султон ал-Мурайхий билан телефон орқали мулоқот қилди.
Томонлар ўзаро алоқалар кун тартибида турган долзарб мавзулар, бўлажак муҳим тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.