in

Ўзбекистон ва Қирғизистон ИИВ ўринбосарлари иштирокида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Қирғизистон Республикасида бўлиб, Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Октябрь Урмамбетов билан учрашди.

Даставвал, Вазир ўринбосарлари жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида қилинган ишлар юзасидан фикр алмашди. Музокара жараёнида ҳуқуқбузарликлар чуқур таҳлил этилиб, соҳада ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Суҳбат давомида кейинги йилларда бутун дунё миқёсида тобора авж олиб бораётган кибер жиноят, ўғрилик, фирибгарлик ва товламачилик каби жиноятлар оқибатида фуқароларнинг мол-мулкига таҳдид кўпайиб бораётганлиги ва унинг олдини олиш таъсир-чоралари ҳақида ҳам сўз борди. 

Шунингдек, халқаро жиноятчиликка қарши курашишда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш ва тажриба алмашиш бўйича ҳам ўзаро фикрлар тингланди. 

Учрашув давомида генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизими фаолияти билан яқиндан танишди. Давлат масъуллари соҳада ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр эканликларини билдирди. 

Мазкур учрашув ҳар икки томон учун манфаатли бўлди.

Telegram- !