in

Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида янги технологияларни ўзлаштиряпти

Тошкент, Ўзбекистон —Ўзбекистон пойтахти ва ҳудудларидан келган 9 нафар мутахассис 23 сентябрдан бошлаб Москва шаҳрида «Она ва бола ўлимини камайтириш йўллари» курсини ўтяпти. Делегация Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ) ва унинг ҳудудий филиаллари, шунингдек Тошкент тиббиёт академияси вакилларидан таркиб топган.

10 кунлик семинар Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Она ва бола ўлимини камайтириш йўллари» МДҲ, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги оналар, янги туғилган чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган болалар саломатлигини муҳофаза қилиш лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Семинар иштирокчилари

Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Америкалик мутахассисларидан таркиб топган. 

Ўқиш ва тажриба алмашиш Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Академик В.И. Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасасининг симуляция-тренинг маркази ва клиник-ташхис бўлинмалари базасида амалга ошириляпти.

Семинар иштирокчиларига қутлов билан Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Академик В.И. Кулаков номидаги АГваПМТТМ (НМИЦ АГиП)» ФДБМ (ФГБУ) директори, Россия Фанлар Академияси академиги, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби Геннадий Сухих мурожаат қилди. У аъзо-мамлакатларнинг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида умумий вазифаси мавжудлигини ва бу ерда замонавий тиббиёт фанини ривожлантириш учун давлатлараро ўзаро ҳамжиҳатлик
муҳим роль ўйнашини таъкидлади. 

РИОваБСИАТМ Наманган филиали директори Райхона Даминованинг фикрича, семинарда тақдим этилган технологияларни жорий этиш она ва перинатал касалликлари ва ўлими кўрсаткичларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Хусусан, йўлдошнинг бачадон деворларига қараб ўсиши ҳолларида унчалик мураккаб бўлмаган, лекин самарали кесерева йўли билан кесиш жарроҳлик усулларини қўллаш аёлда қон кетишни сезиларли даражада камайтириш, ҳамда бундай хавфли акушерлик асоратида онанинг аҳволини яхшилаш имконини беради.

— Кулаков Маркази Россия Федерациясидаги она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги етакчи ва бош федерал муассаса саналади. У Россия ҳудудидаги барча туғруқ муассасаларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади. Шунга мувофиқ, биз ҳудудий филиалларимизни маҳаллий туғруқ муассасалари билан ўзаро биргаликдаги ҳаракатини ташкиллаштириш масаласида улардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп, — деб ҳисоблайди РИОваБСИАТМ кадрлар тайёрлаш ва шифокорлар малакасини ошириш бўйича директор ўринбосари Тимур Абдураимов. — Энг аввало ҳомиладор аёлни яшаш жойидаги поликлиникада ҳисобга олган вақтдан бошлаб бу ҳақда ҳудудий филиалдагилар ҳам, Она ва бола саломатлик марказидагилар ҳам билиши учун у тўғрисидаги барча маълумотларни битта маълумотлар базасида концентратлаш йўли билан тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишни ўрганишимиз керак.

— Шубҳасиз, мазкур тренинг кейинчалик ўзимизда янг генетик лаборатория технологияларини қўллаш учун илмий нуқтаи назардан жуда фойдали бўлди. Ундан ташқари, бу ерда ўқишни ташкиллаштириш – тренерларнинг ҳар бир иштирокчига ёндашуви, унинг баҳоси бўйича ўрганишимиз керак бўлган ҳолатлар мавжуд. Буларнинг барчаси бизга ўзлаштирган кўникмаларимиз ва билимларимизни ўз талабаларимизга, клиник ординаторларимизга, магистрларимизга иложи борича тўлақонли равишда етказишимизга ёрдам беради. Бундай семинарларни давом эттириш керак, — деб таъкидлайди Тошкент тиббиёт академияси оилавий тиббиётда акушерлик ва гинекологик кафедраси докторанти, тиббиёт фанлари номзоди Гульноза Джураева. 

МДҲ мамлакатлари бугун бир-бирининг соғлиқни сақлаш тизимларининг ривожланишини қўллаб-қувватлашни давом эттиряпти. Мазкур тренингнинг ташкиллаштирилиши ҳам Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан молиялаштирилган. Бундай лойиҳалар ҳар хил мамлакатлар тиббиёт ходимларининг тез-тез учрашиб туриш, соғлиқни сақлашга оид долзарб масалаларни тўғридан-тўғри муҳокама қилиш имконини яратади. Бу эса аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга ижобий таъсир кўрсатади. 

Ўзбекистон Республикаси она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва В.И. Кулаков номидаги Россия Марказини вақт билан синалган ҳамкорлик муносабатлари боғлайди. Бу ташкилотлар орасида бугун ўзаро икки томонлама ҳамкорлик ҳақидаги Битим ҳаракатда. Икки мамлакат мутахассислари мунтазам равишда акушерлик ва гинекология, неонатология, анестезиология-реаниматология, акушерлик ишлари каби йўналишларидаги сўнги ишланмалари ва тўпланган билимлари билан ўртоқлашади. 

Июль ойи сўнгида Академик В.И. Кулаков номидаги АГваПМТТМ ФДБМнинг 8 нафар эксперти Тошкент шаҳрида халқаро тренинг ўтказди. 5 кун давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 30 нафардан ошиқ мутахассислари она ва бола ўлимини камайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни ўрганди. 

Семинар иштирокчилари ўқув курслари доирасида акушерлик, гинекология, неонатология, перинатология ва аралаш фанлар бўйича йирик федерал тадбир — «Мать и Дитя» («Она ва Бола») Бутунроссия илмий-фан XXV юбилей форумида иштирок этади. Форум ҳар йили фаолияти муҳим муаммоларнинг, тенденцияларнинг, она ва бола соҳасини ривожлантириш йўлидаги янги ютуқларнинг ва истиқболнинг муҳимлигини юзага чиқариш, она ва бола соғлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлган олимлар, ҳар хил мутахассисликдаги амалиёт шифокорлар кучларини бирлаштириш имконини беради. 

Жорий йил 4-чоракда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Она ва бола маркази ва унинг филиаллари мутахассисларининг навбатдаги гуруҳини малака ошириш ва иш жойида стажировка ўташ мақсадида Россия Федерацияси (Санкт-Петербург, Екатеринбург) ва Беларусь (Минск)даги етакчи тиббиёт марказларига юбориш режалаштирилган.