Тошкент, Ўзбекистон — Судлар томонидан жорий йилнинг 9 ойида биринчи босқичда 2 195 439 та иш ва материаллар кўриб чиқилди.
Судлар томонидан жорий йилнинг 9 ойида биринчи босқичда 2 195 439 та иш ва материаллар кўриб чиқилди.
Жумладан, белгиланган муддатда 44 758 та жиноят иши, жиноят ишларига доир 97 195 та материал кўриб чиқилди.
Шунингдек, судлар томонидан 449 984 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ва 164 953 та тегишли материаллар бўйича қарорлар чиқарилган.
Фуқаролик протсессида 386 683 та иш, 732 055 та суд буйруғи қайд этилган.
Ҳисобот даврида хўжалик судлари томонидан 307 572 та иш, 586 та суд буйруғи кўриб чиқилди.
Шунингдек, судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатларга тааллуқли 11 минг 330 та маъмурий иш ва 323 та материал кўриб чиқилди.
2023-йилнинг шу даврига нисбатан қиёсий таҳлил жиноят ишлари 3,2% га, маъмурий ҳуқуқбузарликлар 5,7% га ошганини кўрсатмоқда. Фуқаролик ишлари ва суд қарорлари сони 55,7% га, иқтисодий ишлар 41,4% га ошди.
Шу билан бирга, оммавий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ маъмурий ишлар сони 3,4% га камайди.