Тошкент, Ўзбекистон — Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда жорий йилда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар, ўзаро ташрифлар ҳамда келгуси режалар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, таълим, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилди. Алоҳида эътибор Олий ва юқори даражада ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик масалаларига қаратилди. Шунингдек, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада фаоллаштириш, кенг қамровли стратегик шерикликни мустаҳкамлашда инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳим аҳамияти қайд этилди.
Учрашув давомида халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни кучайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
