in

Қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича вазирлик ва идоралар ходимларининг малакаси оширилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан АҚШ Халқаро ҳамкорлик агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда халқаро экспертлар, жумладан, Буюк Британиянинг Лондон университети Илғор фанлар ҳуқуқий тадқиқотлар институтининг (IALS) фан доктори, доцент Мария Моусмоути иштирокида малака ошириш курси ўтказилмоқда.

Ушбу курс 15-19 июль кунлари давом этиб, тўрт кун давомида вазирлик ва идоранларнинг мазкур йўналишдаги ходимларига қонунчилик ҳужжатларини факт ва далилларга асосланган ҳолда ишлаб чиқиш, хусусан, уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ), бу жараёнга қонунчилик ҳужжати бевосита таъсир кўрсатадиган аҳоли ва тадбиркорлик вакилларини жалб қилиш хорижий тажриба ҳамда амалий мисоллар ёрдамида мастер класслар ўтилади.

ТСТБ – авваламбор, бирор бир қонунчилик ҳужжати лойиҳасини ёзишда юзага келган муаммони аниқлаш, уни ҳал этиши мумкин бўлган ечимларни таҳлил қилиш, оқибатларни прогноз қилиш ва бунинг натижасида аҳоли ва давлат учун асоссиз харажат ҳамда бюрократик тўсиқларни олдини олиш имконини беради.

Тадбир давомида тингловчилар қонунчилик лойиҳаларини тайёрлашда сифат жиҳатидан ёндашиш, жамоатчилик билан ишлаш ҳамда таъсирни баҳолаш амалиёти бўйича муҳим кўникма ва малакаларга эга бўлишади.

Норма ижодкорлиги жараёнларида 2021 йилдан бошлаб, тартибга солиш таъсирини баҳолаш (кейинги ўринларда – ТСТБ) институти жорий этилган бўлиб, шундан буён ҳам қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари, ҳам амалдаги қонунчилик ҳужжатларини таъсири баҳолаб келинмоқда.

Дастлаб, фақат тадбиркорларга таъсир кўрсатадиган ҳужжатларнинг таъсири баҳоланган бўлса, 2023 йилдан бошлаб бунга қўшимча фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлари ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи ҳужжатлар ТСТБдан ўтказиб келинмоқда.

Натижада 2022-2023 йиллар давомида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларидан аҳоли ва тадбиркорларга 8,5 трлн сўмдан ортиқ асоссиз харажат юклаши мумкин бўлган нормалар чиқариб ташланди.

Вазирлик томонидан шу сингари кенгайтирилган форматдаги тренинг, ўқув курсларини келгусида ҳам халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказиш режалаштирилган.

Telegram- !