Тошкент, Ўзбекистон — Энди Навоий аҳолиси Yandex Go иловасидан фойдаланиб, шаҳар бўйлаб совғалар, ҳужжатлар ёки буюмларни юборишлари мумкин. Юбориш учун кичик пакетлар ва юкларнинг оғирлиги 20 кг гача бўлиши мумкин.
Yandex Go Етказиш хизмати шаҳарнинг барча туманларида мавжуд. Хизматдан фойдаланиш учун иловада "Етказиш" бўлимини танлаб, жўнатиш ва қабул қилиш манзилларини, шунингдек, жўнатувчи ва қабул қилувчининг контактларини кўрсатиш керак. Шунга қўшимча, "Эшикдан эшикка" қўшимча банди мавжуд бўлиб – бу ҳолда курьер юбориладиган юкни хонадон ёки офисдан олиб, қабул қилувчининг эшигига қадар етказиб беради. Буюртмани ҳисобингизга боғланган тўлов картаси ёки нақд пулда тўлаш мумкин.
Курьер бир неча дақиқа ичида автоматик тарзда тайинланади. Хизмат нархи масофа ва тирбандлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда олдиндан ҳисоблаб чиқилади. Буюртманинг ҳолатини Yandex Go иловаси орқали реал вақт режимида кузатиб туриш мумкин.
Тадбиркорлар ҳам ўз мижозларига буюртмаларини юбориш учун ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин. Максимал оғирлик – 20 кг дан ошмаслик шарти билан енгил автомобилнинг юкхонасига сиғадиган юк бўлиши керак.
Хизмат Навоийдан ташқари Ўзбекистоннинг 14 та шаҳри, жумладан Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Қарши, Урганч, Хива, Гулистон ва Жиззахда мавжуд.