Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 5 июнь куни Нью-Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё – Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ҳиндистон расмийлари ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Ушбу муҳим тадбир минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашга қаратилди.
Ўзбекистондан Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги аёл тадбиркорлар делегацияси форумда фаол қатнашди.
Тадбир доирасида Н.Шотурсунова Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, савдо имкониятлари ва палатанинг вазифалари ҳақида тақдимот ўтказди.
Форум ишбилармонлар учун нафақат мулоқот майдони, балки амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва минтақалараро савдо алоқаларини кенгайтириш имкониятини яратиб берувчи самарали платформа сифатида хизмат қилди.
Тадбир доирасида иштирокчилар икки томонлама учрашувлар ўтказиб, янги бизнес алоқаларни ўрнатдилар.