Тошкент, Ўзбекистон — 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда ўзаро ташрифлар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ушбу тадбирларни ташкил этиш учун яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.
