Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 14-ноябрь куни Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Томонлар конференсияси 29-сессияси (COP29) доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегатцияси Франсия тараққиёт агентлиги (AFD) ва Барқарор ривожланиш ечимлари маркази (SDSN) билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Барқарор ривожланиш ечимлари маркази Президенти Профессор Жеффри Сакс ҳамда Франсия тараққиёт агентлигининг Бош директори Реми Риу иштирок этди.
Учрашув давомида Барқарор ривожланиш ечимлари маркази Президенти Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда БРМ мониторинги ва Ўзбекистон ҳудудларининг БРМ бўйича салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури тўғрисидаги англашув Меморандумини имзолашди.
Мазкур Меморандум Ўзбекистон ва Барқарор ривожланиш ечимлари маркази ташкилоти билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, ташкилотнинг халқаро экспертлари иштирокида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ҳолати ҳамда мавжуд камчиликлар юзасидан субмиллий ҳисоботини ишлаб чиқиш, БРМ рейтингидаги Ўзбекистон ўрнини яхшилашга қаратилган.
Меморандум доирасида умумий 200 минг АҚШ доллари миқдорида грант маблағларини жалб қилиш назарда тутилмоқда.