in

Ўзбекистон таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон — ЮНEСКОнинг Бош офисида ўтказилаётган “2026 йилги Глобал Таълим Мониторинги (GEM)” тадбирлари доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова иштирокида қатор ҳамкорлик учрашувлари бўлиб ўтди.

Хусусан, ЮНEСКО Бош директорининг таълим бўйича ўринбосари Стефаниа Жаннини билан Тошкентдаги II-тоифали ЮНEСКО марказини амалиётга жорий этиш йўл харитаси муҳокама қилинди.

Унда экспертлар миссиясини юбориш, ҳамкорликда халқаро конференция ўтказиш ва қўшма пилот лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритилди.

Хитой Халқ Республикаси таълим вазири Хуай Жинпин билан мактаблар ўртасида ҳамкорлик ва ўқувчилар алмашинуви, сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандуми, педагог кадрлар тайёрлашда биргаликда ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Туркманистон таълим вазири Жуммамйрат Гурбангелдиев билан бўлган мулоқот давомида таълим соҳасида минтақавий ҳамкорлик, олимпиадалар йўналишида тажриба ва ўқувчилар алмашинуви ҳақида сўз борди.

Озарбайжон фан ва таълим вазири ўринбосари Ҳасан Ҳасанли билан мактабгача таълим соҳасида қўшма дастурлар, ўқитувчилар алмашинуви, сунъий интеллект ва SТEМ йўналишидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Келгусида икки вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича 2027 – 2030 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни имзолаш бўйича келишиб олинди.

Саудия Арабистони Режалаштириш вазири ўринбосари Саад бин Абдул Ғани ал-Ғамдий билан учрашувда икки мамлакат ўртасида таълим соҳасида тажриба алмашишга йўналтирилган қўшма дастурни ишга тушириш таклифи муҳокама қилинди.

Мазкур таклиф ижобий қабул қилиниб, келгусида ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва механизмлари бўйича музокараларни давом эттирилишга келишиб олинди.