Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан суд ислоҳоти билан боғлиқ бир қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди.
Жўрабоев Сардор Тахирович – Президент Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Бакаев Шахриёр Бахтиёрович – Президент Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори этиб тайинланди.
Джураев Джахангир Бахтиярович – Олий суд судьяси этиб сайланганлиги муносабати билан Президент Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимидан озод этилди.
